Бош саҳифа / Жамият / Кексаларга ғамхўрлик

Кексаларга ғамхўрлик

Президентимизнинг “Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан Узун туманида ҳам ибратли ишлар қилинаяпти.

Жумладан, яқинда тумандаги “Янги рўзғор” маҳалласи ҳудудида “Нуронийлар маскани” қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Замонавий меъморчилик асосида барпо этилган масканда нуронийлар ўзаро суҳбатлашиш ва кўнгилланиб дам олиши учун ҳамма шароитлар яратилган. Кутубхона, тиббиёт хонаси ва махсус спорт анжомлари билан жиҳозланган хоналар, шахмат-шашка ўйналадиган зал, ёзги дам оладиган сўрилар кексалар ихтиёрида.

—Одамнинг тафтини одам олади. Кексайганда сафдошлар билан гурунглашишга эҳтиёж сезасан, —дейди нуроний, меҳнат фахрийси Нусратулла Шоймардонов.— Айниқса, кексайганда бировнинг ҳовлисига боришга ийманасан киши. Зерикканда масканга келиб бемалол дам олиш, гурунглашиш мумкин. Фахрийларга яратилган бу қулайликдан миннатдормиз.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan