Бош саҳифа / Жамият / Кечиримлик масъулияти

Кечиримлик масъулияти

Қонунбузарлиги учун бир эмас, уч-тўрт марта суднинг дарвозасини ҳатлаган Р.Б. га нисбатан суд яна унинг “қилмишидан пушаймонлиги, оилавий аҳволи ва жабрланувчининг даъвоси йўқлигини” ҳисобга олиб, тегишли қонунларга асосан маълум муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, қамоқдан озод этди.

Куни-кеча Олий суд раҳбариятининг жойларда аҳоли билан сайёр қабулларда нафақат жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди иш юритувидаги эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётган судланувчи Р. Б. га имконият берилди, балки, кўплаб кишиларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди. 13-14 апрель кунлари Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва ишчи гуруҳ аъзолари Шеробод ва Денов туманлари ҳамда Термиз шаҳридаги Халқ қабулхоналарида фуқароларни қабул қилиш жараёнида 13 нафар маҳбус жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди. Ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва синов муддатини ўтаётган 42 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин суд залида қамоқдан озод этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича 11 нафар шахс жавобгарликдан озод қилиниб, уларга нисбатан маъмурий ишлар тугатилди.

Шунингдек, Шеробод туманида 63 та, Деновда 153 та, Термиз шаҳрида 66 та, жами 282 та мурожаат кўриб чиқилди. Шундан 213 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 та мурожаат жойида ҳал этилди. 40 та ариза назорат тартибида, 23 таси ўрганиш учун қабул қилинди. Сайёр қабуллар жараёнида алоҳида яшаётган 2 та оила тикланди.

Сайёр қабуллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров томонидан Шеробод ва Денов тумани Халқ қабулхоналарига, Термиз шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи га ҳуқуқий адабиётлар совға қилинди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan