Бош саҳифа / Жамият / Катталардан кетса оқибат…

Катталардан кетса оқибат…

Баъзан одамлар ўртасида арзимаган сабабларга кўра содир бўлаётган беўхшов хатти-ҳаракатлар кишини таажжубга солади.

Наҳотки, инсон деган улуғ номга муносиб бўлиш, фарзандларга эзгу фазилатлардан намуна кўрсатиш ҳам фарз, ҳам қарз эканлигини айрим ота-оналарнинг англаб етиши шунчалик мураккаб бўлса? Ундайларга бировни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, ёқасидан олганингиз ёхуд назарингизда попугини пасайтириб қўйиш мақсадида қўлингизга пичоқ олиб, бир муддат инсонийликдан чиқишингиз билан нимани исботламоқчи бўласиз, дегингиз келади.

 Термиз шаҳрида яшовчи Ғариб (исми ўзгартирилган) ҳам отаси билан қўшнисининг “қуюшқондан” чиқиб, бир-бирини аямай, “сийлаган”ларининг гувоҳи бўлгач, дастлаб амаллаб чидайди.

Ўсмир бола қизиққонроқ бўлади. Бу даврда ота-она бола тарбиясига масъулиятни ошириши, яхши амаллари билан ўрнак бўлиши лозим. Фарзандларининг олдида ноинсоний феълини кўрсатиб, “тиш қайраган” ота-она қайси жиҳати билан намуна бўла олар эди? Аксинча, фарзандларини ҳам ўзларининг хунук манзилларига етаклаб кетади, холос. Натижада, бола жабр кўради.

Худди шундай бўлди ҳам. Ғариб отасининг қўшниси билан эртаси куни ҳам давом этган даҳанаки жангига, уларнинг бир-бирига мағзава ағдариб, оламдан ўтган ота-оналарининг руҳини ҳам безовта қилаётганига бардоши етмай, қўшнисини пичоқлаб ташлади. Суд асосий ҳолатни юзага келтирганларга эмас, 1996 йилда туғилган Ғарибга нисбатдан жиноятига яраша ҳукм чиқарди. Жиноятга жазо муқаррар. Аммо фарзандларини жиноят йўлига бошлаётган айрим ота-оналарга нисбатан айтадиган гапларимиз кўп.

Болалар табиясида жуда ҳушёр бўлинг. Уларнинг қалбида, ҳаётида сиз орттирган яра бир кун ўзингизга надомат бўлиб ёғилади. Бу эса ота-она учун энг оғир фожеа, огоҳ бўлинг, ота-оналар!

П. Ҳидоятов,

Термиз шаҳар прокурорининг

катта ёрдамчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE