Бош саҳифа / Таълим / Касбим — фахрим

Касбим — фахрим

Бинолар ичида муқаддаси мактаб, касблар ичида муаллимлик деб билади ваУстоз отангдек улуғдеб шарафлайди доно халқимиз.

Музработ туманида ёшларга таълим-тарбия бериб келаётган масканлар орасида бизнинг 21-умумий ўрта таълим мактабини ҳам фахр билан тилга олишади. Мактабимизда ўзбек ва рус тилларида дарс ўтилади.

1985 йилда ишга тушган зиё маскани 32 йилдирки, кўплаб шогирдлар: ҳарбий, ўқитувчи, шифокор, фермер, тадбиркор ва бошқа касб эгалари етишиб чиқмоқда.

Жорий ўқув йилда 37 нафар педагоглар 346 нафар ўқувчиларга зиё тарқатишмоқда. Мактабимизнинг фахрий ўқитувчиларидан Роза Абдурахмонова, Климко Венера, Зоя Ли, Абдимурод Чориев, Адиатулина Римма, биринчи директорларидан Анашкина Лидия, марҳум Жамил Ғаниевларни ҳурмат билан тилга оламиз.

Мактабимиз кўп йиллардан буён туман мактаблари рейтингида кучли 10 таликдан жой олиб келмоқда. Фан олимпиадаси, “Билимлар беллашуви”, “Ижодкор ўқитувчи”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловлари туман ва вилоят босқичларида ўқитувчи ҳамда ўқувчиларимиз фаол иштирок этиб келишмоқда. 2018 йилда мактабимиз жорий таъмирлаш дастурига киритилган. Келгусида ҳам мактабимиз ўз шогирдлари билан фахрланиб, эл олдида ўз ҳурматига лойиқ бўлади. Зеро, шеърият мулкининг султони А. Навоийнинг “Ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо, анинг ҳаққин минг ганж ила” деган мисралари асрлар оша ўз исботини топиб келмоқда.

Зулфия БАБАНАЗАРОВА,
Музработ тумани
21-мактаб директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE