Бош саҳифа / Жамият / Касбим – фахрим

Касбим – фахрим

Вилоятдаги мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини шифокорлик касбига йўналтириш бўйича Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Касбим – фахрим” номли очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда воҳамизда фаолият олиб бораётган даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокорлари иштирок этишди.

 Битирувчиларда тиббиёт соҳасига қизиқиш уйғотиш мақсадида бўлиб ўтган очиқ мулоқот ўз вазифасини тўлақонли оқлади, дейиш мумкин. Давлат мукофотлари ва фахрий унвонларга сазовор бўлган, хорижда малака ошириб қайтган шифокорлар ўзларининг касбий ва ҳаётий тажрибалари, эришган ютуқлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар. Битирувчи ёшларга керакли тавсия ва маслаҳатлар беришди. Битирувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга меҳмонлардан жавоб олдилар.

Бу борада вилоятда яратилган шарт-шароитдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, шифокорларга бўлган эҳтиёж яқин йилларда бартараф этилади.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE