Бош саҳифа / Жамият / “Касбим – фахрим”

“Касбим – фахрим”

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январигача бўлган муддатни ҳарбий ватанпарварлик ойлиги деб эълон қилгани муносабати билан ҳарбий қисмларнинг зобит ва аскарлари тумандаги мактабларида бўлиб, ёшларнинг Ватан хизматига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида тарғибот-ташвиқотни кучайтиришмоқда.

Ҳаммамиз бола бўлганмиз. Болалик, ўсмирлик даврида инсон бир олам орзу-умидлар билан яшайди. Улуғ ниятлар, улкан режалар тузади. Кимдир космонавт бўлиб коинотни кезишни, бошқаси ҳарбий бўлиб, Ватан, эл-юрт хизматига ўзини фидо қилишни орзу қилади. Қисқаси, бугун умумтаълим мактаблари битирувчи синфларида таҳсил олаётган ўғил-қизлар олдида “Ким бўлсам экан?”, “Қайси касбни танласам экан?” деган саволлар кўндаланг турибди.

Термиз туманидаги бошқа таълим даргоҳларида бўлгани каби “Баҳористон” қишлоғидаги 29-умумтаълим даргоҳида мактаб раҳбарлари ва таълим муассасаси руҳшуноси Тўлқин Аноров ташаббуслари билан Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Касбим — фахрим” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Битирувчи синфлар ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда туман ИИБ ХПБ катта инспектори, подполковник Ҳабибулла Ҳамитов, туман ИИБ ЁХБ инспектори, лейтенант Фарҳод Туляев, Термиз шаҳрида жойлашган “Н” қисм ҳарбий хизматчилари, лейтенант Салоҳиддин Алланазаров, кичик сержант Раҳмонали Аҳмаджонов, шартнома асосидаги хизматчи, кичик сержант Улуғбек Бўриевлар сўзга чиқиб, ўз касблари ҳақида ўқувчиларга кенг тушунча беришди. Савол-жавоб тарзида ўтказилган тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича батафсил маълумотга эга бўлишди, айниқса, ҳарбий бўлиш учун қандай ўқув юртларида таҳсил олиш, ҳарбий билим юртларига қайси фанлардан имтиҳон топширишлари, ҳарбий хизматнинг талаблари хусусида меҳмонлар ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, ёшларга мароқ билан сўзлашди.

Айни катта ҳаётга йўлланма олиш остонасида турган ёшлар ўртасида бундай тадбирларнинг ўтказилиши уларнинг қайсидир касбни танлашида туртки бўлиши ҳамда ижобий таъсир ўтказиши шубҳасиз.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE