Бош саҳифа / Жамият / Касбидан эъзоз топиб…

Касбидан эъзоз топиб…

Маълумки, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонларимиз доимо мамлакатимиз раҳбарининг диққат-эътиборида бўлиб келмоқда. Ана шундай эътирофдан руҳланиб меҳнат қилаётган Бойсун туманидаги 5-сон мактабгача таълим муассасаси жамоаси ҳам бор билим ва тажрибаларини келажак авлод вакилларига ўргатишмоқда.
—Муассасамизда саксон нафарга яқин жажжи ўғил-қизлар тарбияланади,—дейди Малоҳат Тўрабоева—туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими вакилларининг ёрдами билан ҳар йили ҳар йили боғчамиз таъмирланиб, болажонлар учун зарурий ўқув қуроллари ва турли ўйинчоқлар олинмоқда. Бу ерда ишлаётган 28 нафар ходимимиз нафақат болаларга таълим-тарбия беришади, балки ҳудудимизда амалга оширилаётган ободончилик ишларида ҳам маҳалла аҳлига ёрдам беришади. Ўйинхона, ётоқхона ва ошхоналаримиз ўтган йилда янги юмшоқ ва қаттиқ мебеллар билан таъминланиб, барча шароит яратилган.

Самарқанд давлат педагогика университетини тамомлаб, ишни тарбиячиликдан бошлаган Малоҳат Тўрабоева мана бир неча йилдирки, ана шу жамоага бош-қош. Туман хотин-қизлар қўмитаси ва “Пасурхи“ маҳалла фаоллари билан ҳамжиҳатликда иш юритиб келаётган раҳбар мактаб ва коллежларда маънавият гуруҳи аъзоси сифатида ҳам ўзининг мазмунли маърузалари билан иштирок этиб, кўпчиликнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлмоқда. У киши билан елкама-елка ишлаб келаётган Нафосат Қурбонова, Мастура Пардаевалар жамоанинг фидойилари саналади. Тумандаги 24-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Тугал Абдиева эса ёшларга амалий йўл қоидаларидан сабоқ бериб келмоқда. Бир қатор танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келаётган Мастура Тўрабоева ҳам ўз касбининг жонкуярларидан ҳисобланади.

Маҳмуд РАХМОНОВ,
халқ таълими аълочиси, Бойсун тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бандихон тумани қайта ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг Бандихон туманини қайтадан тиклаш ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Маълумингизким, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE