Бош саҳифа / Жамият / Касб байрами кенг нишонланди

Касб байрами кенг нишонланди

Президентимиз ташаббуси билан ўтган йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” сифатида нишонланиб келинмоқда.

Бу йил мазкур айём 12 август санасига тўғри келганлиги муносабати билан вилоятимиз шаҳар ва туманларида ҳам соҳа ходимлари кунига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Хусусан, вилоят марказида ўтказилган байрам тантанаси аввалида соҳа фидойиларининг тинимсиз меҳнати ва изланишлари самарасида шаҳардаги ибн Сино кўчасида янгидан бунёд этилган ва барча замонавий шароитларга эга беш қаватли турар-жой иншооти, Амир Темур номли кўчада жойлашган вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг қайта реконструкция қилинган биноси фойдаланишга топширилди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги “Гранд Алмаз” маросимлар саройида қурилиш соҳаси ходимларига аталган байрам тантанаси ташкил этилди. Тадбирга уста бинокорлар, меъмор ва лойиҳачилар, пудратчи ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, соҳа илғорлари таклиф этилди.

Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов сўнгги йилларда вилоятимизда бунёд этилган бино ва иншоотларнинг барчаси юртимизда қурилиш саноатини изчил ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг маҳсули эканлиги, давлатимиз раҳбари томонидан қурувчиларнинг меҳнати юксак баҳоланиб, соҳа ходимлари кунининг расман белгилаб қўйилиши Ватанимиз равнақи йўлида янада кўпроқ ишлаш ва изланишга рағбат уйғотишини таъкидлади.

Тадбирда қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳи вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Таниқли санъаткорлар ижросидаги концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият улашди.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan