Бош саҳифа / Жамият / Касаначилар сафи кенгаймоқда

Касаначилар сафи кенгаймоқда

Президентимизнинг касаначиликни ривожлантириш тўғрисидаги қароридан сўнг вилоятимиздаги йирик саноат корхоналари қошида тикувчилик цехлари ташкил этилиб, уйда бўш ўтирган кўпгина хотин-қизлар ишли бўлди. Гарчанд қўлида ҳунари бўлса-да, иш тополмай юрган аёллар корхоналар билан манфаатли шартномалар тузиб, касаначилик асосида иш коржомалари, қўлқоплар, чойшаблар, кўрпа-ёстиқ жилдлари тайёрлашяпти. 

Тажрибали ва моҳир тикувчилар корхоналарнинг буюртмасини бажариш асносида ўз ҳунарларини ёш қизларга ҳам ўргатишяпти. Бир сўз билан айтганда, касаначилик асосида меҳнат қилиш ҳам корхоналарга, ҳам моҳир ва чевар тикувчиларга ҳар томонлама манфаат келтирмоқда. Бугун “Жарқўрғон текстиль”, “Шўрчи дон маҳсулотлари” сингари ўнлаб йирик ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарида юзлаб касаначилар фойдали меҳнат билан банд.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE