Бош саҳифа / Маданият / Каптаркамар мўъжизаси

Каптаркамар мўъжизаси

Сўнгги йилларда жаҳоннинг кўплаб давлатларидан тарих фани мутахассислари воҳанинг таниқли археологлари  билан  ҳамкорликда эски Термиз, Шўрчи, Денов, Музработ, Шеробод ва бошқа бир қатор туманларида илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Изланишлар натижасида бир қатор тарихий  ёдгорликлар, хонақоҳлар, қасрлар, тарихий  обидалар топиб ўрганилмоқда. Ибтидоий одамлар қўнимгоҳи саналган палиолит даврига оид машҳур Тешиктош ғори ва мезолит даврида яратилган санъат намуналари жойлашган Зараутсой сингари кўплаб тарихий ёдгорликлардан барчамиз фахрланишимиз табиий.

2016 йилнинг иккинчи ярмида ўзбек ва чех қадимшунослари ҳамкорлигида Шеробод туманидаги Хўжаанқо қишлоғи  яқинидан  қадимги давр одамлари манзилгоҳи Каптаркамар  ғори аниқланди.

— Топилма еттита маданий қатламга эга. Энг қуйи қатлам ҳақида давомли ўрганишлар натижасида сўз айтиш мумкин, — дейди  тарих фанлари доктори Ш.Шайдуллаев. — Ҳозир биз иш олиб бораётган қатлам эса мезолит даврига тўғри келади. Тадқиқотлар натижасида камар палеолит даврида ҳам одамларга  макон бўлганлиги ойдинлашди. Демак, машҳур Зараутсой қоятошларидаги суратларни шу ерда яшаган аждодларимиз  чизган   бўлиши  ҳам  мумкин.

Каптаркамар ёдгорлиги Зараутсой дарасидан қарийб 5 километр, Тешиктош номи билан машҳур ғордан эса 55 километр олисликда жойлашган. Кўҳитанг тоғ тизмасининг шимоли ғарбида — денгиз сатҳидан 1 минг 380 метр юқоридаги мазкур ғорнинг баландлиги — 25-29 метр, узунлиги эса — 30 метрни ташкил этади.

Август-сентябрь ойларида Каптаркамар ғорида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ноёб топилма нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон тарихида ҳам ўзига хос янгилик бўлди.

Бу манзилгоҳдан топилган тарихий ашёлар юртимиз ўтмишини янада чуқурроқ ўрганиш ва қадимий тарихимизни ноёб илмий янгиликлар билан бойитишда  яхши   самара   бераётир.

Сарвар ТЎРАЕВ,
Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE