Бош саҳифа / Жамият / Камолотга етакловчи “КАМАЛАК“

Камолотга етакловчи “КАМАЛАК“

Ҳар томонлама равнақ топаётган жаннатмакон юртимизга айёмлар ярашади, тўйлар ярашади. Шодон қувнаётган болаларнинг кулгуси-ю, пиру бадавлат кексаларимизнинг дуолари ярашади. Муҳташам “Ёшлар маркази”да “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг ташкил этилганлигига 16 йил тўлганлиги муносабати билан “Ватан, дўстлик ва халқпарварлик” шиори остида бўлиб ўтган XVI анжуман шодиёналарга бой бўлди. Анжуман иштирокчилари бўлмиш шаҳар, туман сардорлари, туманлардаги мактаб ўқувчилари ва меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

“Ёшлар маркази”нинг фоесида болалар томонидан ташкил этилган кўргазма – ёшларнинг қўл меҳнати билан қилинган ишлар, суратлар, байрамона безатилган зал барчанинг диққат-эътиборини тортди. Катта саҳна марказидаги баннер эса ажойиб кўриниш ҳосил қилган, дейиш мумкин.

Болаларни бирлаштириб, истеъдодларини намоён этишда, уларни янгидан-янги қирраларини кашф қилиб, энг юқори чўққиларни забт этишда “Камалак” болалар ташкилоти қанот вазифасини ўтаб келаётир.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси Нодира Шарипова байрам тадбирини очиб, барчани ушбу тантана билан қутлади. Шундан сўнг, “Баркамол авлод” болалар маркази қошидаги “Сарвиноз” рақс гуруҳи аъзолари, “Доирачилар” жамоаси, “Ёшлар маркази”нинг рақс тўгараги, Денов туманидаги 75-мактабнинг “Камалак капитанлари” жамоаси, “Камалак юлдузлари” республика фестивали ғолибаси Паризода Закирова каби истеъдодли ёшлар ижросидаги куй-қўшиқлар ва ажойиб рақслар барчанинг кўнглидан жой олди.

Анжуман давомида “Камалак” болалар ташкилоти фаолиятини тарғиб қилишда намунали фаолият юритиб келаётган болалар ташкилоти раислари тақдирландилар.

Ташкилотчилар томонидан тузилган байрам дастури ёшларни бирлашишлари, жипслашишларида бир қадам бўлган бўлса, болалар ташкилотининг бундан кейинги тарғибот-ташвиқот ишлари истеъдодларнинг янги қирраларини кашф этишда муҳим омил бўлди.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE