Бош саҳифа / Маданият / Камолотга элтувчи маскан

Камолотга элтувчи маскан

Туманимиз марказига олиб борувчи йўл “Юртим жамоли”, “Ал-Ҳаким ат Термизий”, “Янги диёр” маҳаллалари жойлашган қўрғон орқали ўтади. Бу ҳудуднинг ўқувчи-ёшлари билим эгаллаш, спортга қизиқиш билан бирга санъатга чанқоқ, мусиқага меҳри бўлакча.

Собиқ Гагарин қўрғони (ҳозирги “Юртим жамоли” МФЙ)да иш бошлаган 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси яроқсиз ҳолатга келгандан сўнг 2012 йил туман марказига, янги замонавий бинога кўчди. Болаларимиз бу ердан 11-13 км. узоқликда янги бинога қатнаб ўқидилар. Ҳам ўқувчи, ҳам ўқитувчиларга ноқулай, ота-оналар эса хавотирда эди. Шу боис, эски бино филиал сифатида фаолият юритиб, шу ерда машғулотлар ўтказила бошланди. Энди бу ердаги ноқулай шарт-шароитлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси ва Фармонларига кўра “Обод қишлоқ” дастури доирасида 150 ўринли 21-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ниҳоят, болаларимиз, ота-оналар ҳамда туман марказига қатнаб ишлаётган педагогларнинг кўп йиллик орзуси ушалди. ҳамма хурсанд, мамнун.

21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Усмонов, Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов, туман ҳокими Э. Алимовлар барчани ушбу қувончли кун билан табрикладилар.

 Бу борада ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва қулай шароитларга жавобан 21-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари келгусида албатта, юксак ютуқларни эгаллаб, баркамол авлод, маънавиятли шахс сифатида камолотга эришадилар ва халқимиз ишончини оқлайдилар.

Наталья Бадигина,

Музработ туман 21-сон болалар мусиқа ва

санъат мактаби директори ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE