Бош саҳифа / Жамият / “Каллак қанд” таъми

“Каллак қанд” таъми

Ота меҳрига зор ёш бола эдим… Бир сафар тоғамникига кетганимда раҳматли онажоним иккита “каллак қанд”ни менга деб кўрпасининг тагида икки кун сақлаган экан. Эл қатори уйимизда ҳам тўқчилик бўлмаган.

Ака-опаларим “суяги қотган”и учун улардан яширган, ўзининг ҳам томоғидан аяган.

Ана шу қанднинг таъми ҳали ҳам ёдимда қолган. Мен онамнинг қўнжидаги “каллак қанд”ни олиб шошиб еяр эканман, меҳрибонимнинг кўзларидан сиза-ётган ёш ва аччиқ кечинмаларини ҳис этишга бироз болалик қилганман. Бугун эса ўзим чўнтагимда қолган 10 минг сўмнинг 5 минггини боламга, деб сақлаб юрибман. Иккита нон олса ҳам ҳарнада. Бу менинг йўқсиллигим ёки қўли юқалигимдан далолат эмас. Аксинча, онамнниг меҳри бутун борлиғимга синггиб кетганидан, биродарим.

Меҳрни фарзандингиздан, яқинларингиздан, инсонлардан, ҳатто уйингиздаги сизнинг қўлингизга муте жониворлардан ҳам аяманг. Меҳргина ота-онадан болага, боладан бутун бир жамиятга синггиб, ибрат бериб бораверади. Яъни нимаики яхши нарсаларни эксак, парваришласак, энг ширин ниятларимизни барча биродарларга илинсак, бу гўзал фазилат даврамизга, қишлоғимиз ва бутун юртимизга зеб беради. Меҳрингизни ҳеч кимдан аяманг.

Алиёр МАҲМУД

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan