Бош саҳифа / Таълим / Калькуляторга ҳожат қолмайди…

Калькуляторга ҳожат қолмайди…

Математикада кўпайтириш жадвалини ёд олиш ҳар доим ҳам осон кечавермайди. Айниқса, 11 каррадан катта бўлган сонларни кўпайтиришни калькулятор ёки қоралама қоғозда ҳисоблашга тўғри келади. Ушбу амалларни ҳеч қандай қўшимча воситаларсиз, кўз ва хотира ёрдамида оғзаки бажариш имкониятингиз борлигини ўзингиз ҳам билмасангиз керак.

Аммо мен тажрибамдан келиб чиқиб, юқори сонларни кўпайтиришнинг осон ва ностандарт усулини ўйлаб топдим. Энди ўқувчилар катта сонларни кўпайтиришнинг осонгина уддасидан чиқишлари мумкин. Мисол учун, 11 ни 11 га кўпайтирмоқчисиз. Жавоби 121 чиқади. Хўш, буни қандай ҳисоблаймиз? Биринчи 11 сонидаги иккита бирни икки томонга ёзиб оламиз, иккинчи 11 даги бирларни бир бирига қўшамиз. 2 ҳосил бўлади. Ана шу 2 ни иккита бирнинг ўртасига қўйсак 121. Демак, 12 ни 11 га кўпайтирсак, 12 даги 1 ва 2 сонини икки томонга ёзиб оламизда 12 нинг иккисини 11 даги 1 га қўшсак, 3 бўлади, уни 12 нинг ўртасига ёзамиз. Натижада эса 132 ҳосил бўлади. Худди шундай қилиб барча катта сонларни оғзаки тарзда, кўз ва хотирага таяниб тез ва осон бажариш мумкин. Фақатгина бунда диққатни бир жойга жамлаш яхши самара беради. Ҳозирда бу усулдан мактабимиз ўқувчилари кенг фойдаланиб, яхши натижага эришаяпти.

Ушбу математик ностандарт усулни оммалаштириш муҳим аҳамиятга эга бўларди, назаримда. Чунки ҳозирда ўқувчилар фақатгина сонларни кўпайтиришга, мураккаб мисолларни бажаришга асосий вақтини сарфлаб қўйишмоқда. Бу усулни ўрганиб олган киши ҳар қандай мураккаб туюлган математик амални ҳам қулай ва тез бажара олади.

Сафар БЕРДИЕВ,
Шеробод тумани 63-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE