Бош саҳифа / Жамият / Кайвоничиликда гап кўп

Кайвоничиликда гап кўп

ёхуд нега куёвнинг момоси тўйдан аразлади

— Ҳа, Ғайбулло, кайфиятинг зўрку, тинчликми?

— Э сўрама дўстим, бугун бир оғайнимнинг тўйидан хурсанд бўлиб қайтдим. Очиғи, ўтган йили ўша қариндошимнинг катта ўғлининг тўйида жиғибийроним чиққан эди. Ўшанда маслаҳат ошига элликдан ортиқ қавмқариндош тўпланишгандик.

Сўйилган қора кўчқорнинг калла-пойчасигача паққос туширишгач, меҳмонлар тарқалишганди.

Маслаҳатнинг эртаси, ўттиздан ортиқ қори, эшонлар даъват этилиб, хатми Қуръон қилинди. Улар учун катта бир кўсам сарканинг гўшти қозонга солинди. Зиёфатдан сўнг келганларнинг ҳар бирига махсус тўн, эллик мингдан пул қўйилди. Улар ҳали дарвозадан чиқмай туриб, акамиз билан янгамизнинг синфдошлари, кечга томон эса куёвнинг катта акасининг улфатлари ёпирилиб келишди. Уларни маҳаллада “Россияни” дейишар экан. Яъни Россияга бирга ишлаган шоввозлар гуруҳи. Қараб турдим, ҳаш-паш дегунча бир кўчқорнинг гўшти уларга “кўрмадим” бўлиб кетди. Тўй куни куёв навкарлар миниб келган «Каптива»ларнинг сони йигирмадан ортиқ эди. Ҳар бир уловга бериладиган ҳақни-ку ўзинг яхши биласан… Ўттизга яқин маст-аласт ёшларни кўчани ҳеч кимга бермай, келинникига боришлари-ю, у ердаги берилган зиёфатдан қониқмай, нафсингга қурт тушгурларни яна қайси бир ресторанга борибикки-уч соатлаб эзилиб ўтиришларига бало борми? Келинни тушириб келгандан кейинги бўладиган сарф-харажатларни айтмай қўяқолай…

Бу йилги маслаҳат ошига ҳам қариндошларнинг деярли ҳаммаси йиғилган эди. Невара тўйини қандай ўтказиш ҳақида узоқ баҳслашилди.

Оғайинларининг сўзларини диққат билан эшитиб турган саксонни қоралаб қолган момо ўғли билан келинига қараб:           

— Ўтган йили дабдабали тўй қиламан, деб қарзга ботиб кетганларинг фаромуш бўлганга ўхшайди. Замонга қараб иш қилинглар, ўтган йилгидек алоҳида-алоҳида берилган зиёфатларга ҳожат йўқ. Яхшиси ҳаммани бир кунга чақирганларинг маъқул,— деб маслаҳат берса, улар кампирнинг гапларини эшитмаганга олиб ўтирганини кўриб, бирдан момонинг жазаваси тутиб:     

— Гапимни инобатга олмайдиган бўлсаларинг, менинг бир синфда ўқиган тўққизта дугонам ҳали ҳаёт, ана шуларга ҳам алоҳида қўй сўйиб ўтириш қилиб берасизлар, — деб туриб олди.

Невара куёв оҳиста момосининг олдига келиб:

— Қўйинг момо! Ҳазил ҳам эви биланда, саксон яшар кампирларга ҳам қўй сўйиб алоҳида зиёфат берилибди, — деган сўзни эшитганлар кулмайдими? — деб танбеҳ берган эди, момоси қурғур бирдан неварасига қараб:

— Сени қара-я, ота-онагни синфдошлари, акангни «Россиян» жўралари опангни дугоналари тўйдан олдин алоҳида-алоҳида керилиб ўтиришар экан-у, нима бўйинсаларим улардан камми? Ё айтганимдек тўйни ортиқча сарф-харажатсиз ҳаммани бир кунда чақирасизлар, ёки менинг гаштакчи дугоналаримга ҳам алоҳида зиёфат қилиб берасизлар,— деб ўриндан туриб кетди.

Ўғил-қиз, неваралар ҳай-ҳайлашиб, аразлаб кетаётган момони зўрға уйига олиб киришди.        

Хуллас, кампирнинг сўзи инобатга олиниб, тўй кам харажатсиз ихчам ўтказилди.

— Об-бо, момоси тушмагур-эй, тоза боплабди-ку.

Дона халқимиз:

Кайвонисиз ўтказилса гар тўй,

Қўтонда қолмагай бирорта ҳам қўй, — деб бежиз айтмаган эканда…

Нарзуллоҳ ОРИФИЙ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE