Бош саҳифа / Жамият / Кафолатли суғурта

Кафолатли суғурта

Аҳолини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, кафолатли суғурта хизмат-ларини кенг жорий этиш мақсадида Термиз давлат университетида “Ўз уйингни ўзинг асра” шиори остида семинар ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Мавлуда Қобулова суғурталаш тизими билан аҳолининг барча қатламлари  қамраб олинмаганлиги, бу билан боғлиқ кўплаб муаммолар борлиги, хусусан, аҳолининг турар жой ва иморатларини суғурталаш борасида ҳам талайгина камчиликлар борлиги жамоатчилик гуруҳи назорати давомида ҳам ойдинлашаётганлигини айтиб ўтди.

Тадбирда аҳолининг турар жой ва иморатлари ҳамда уй-рўзғор буюмларини суғурта қилиш билан боғлиқ масалаларни тизимли йўлга қўйишда маҳаллалар билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

—     Аввало, маҳалла раисларининг суғурталаш жараёни билан боғлиқ билим ва малакасини оширишни лозим деб топдик, — дейди “Кафил” суғурта компанияси директори Фурқат Ортиқов. — Чунки аҳолини кенгроқ қамраб олишимиз ва уларга суғурталаш жараёни ҳақида кенгроқ тушунча беришимиз керак. Қачонгача одамлар бизга қайсидир юқори ташкилот кўмакка келади деган кайфиятда яшайди? Бунда маҳалла фаолларининг кўмаги муҳим. Улар орқали аҳолини кенгроқ қамраб олиш имконияти кўпроқ. Бирор фалокат содир бўлган тақдирда фуқаро моддий зарарни қоплаш учун қайси ташкилотга мурожаат қилиш лозимлигини билмай муаммоларга дуч келади. Агарда фуқароларнинг мол-мулки  суғурта қилинган бўлса, фавқулодда ҳолатлар юз берганда бевосита суғурта компанияси ёрдамга келади. “Кафил” суғурта компанияси аҳолига нафақат бахтсиз ҳодиса содир этилганда кўмаклашади, балки кредит олишда ҳам кафил бўлиб бериши мумкин.

Семинарнинг иккинчи қисми эса Президентимиз томонидан эълон қилинган, хотин-қизлар масаласига оид бир қатор фармон ва қарорларнинг жойларда амалиётга татбиқ этилаётганлигига бағишланди.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan