Бош саҳифа / Сиёсат / Юзма-юз учрашув

Юзма-юз учрашув

унда партиялар позициясини қандай сақлаяпти?

ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” партиялари ўртасида турли мунозаралар бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Буни партияларнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишларидан ҳам фаҳмлаш мумкин. Аммо ўзаро юзлашганда ёки журналистлар олдида майдонга чиқишганда-чи?

Бундай вазиятда иккала партия вакиллари ўз позицияларини қандай сақлашади?

Марказий сайлов комиссиясининг халқаро матбуот маркази вилоят бўлими томонидан ташкил этилган мулоқотда иккала партиянинг вилоят Кенгашлари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Саломов ижтимоий тармоқлар, блогер ва журналистлар йўллаган саволлар билан партия вакилларига юзланди. Саволлар, асосан, партияларнинг 5 йил давомида эришган ютуқлари, камчиликларига ҳамда кейинги йилларда мўлжаллаётган амалий ишларига қаратилди.

Миллий қадриятларни асраб қолиш, айниқса, ёшлар оммавий маданият домига тушиб қолмасликлар учун “Миллий тикланиш” партияси қандай амалий ишларга улгурди ва келгусида бу борада бирор янгича йўналишга қўл урадими? Кўпчиликни қизиқтирган ушбу саволга партия вилоят Кенгаши раиси кўплаб тадбирлар ўтказилгани, хусусан, Пошхурт қишлоғида миллий ўйинларга бағишланган катта тадбир ўтказилгани ҳақида айтиб ўтди. Ёшларга келадиган бўлсак, уларни оммавий маданиятнинг янги кўринишларидан асраш учун туб илдизларни оилаларда шакллантириш лозимлиги, бу борада партиянинг янги сайловолди дас турида ҳам алоҳида кўзда тутилгани таъкидланди. Бундан ташқари, партия вакиларининг саъй-ҳаракати билан 374 та маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари шакллантирилган.

Хўш, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати вакиллари-чи? Улар тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни қай даражада ҳал қила олди? Депутатларнинг роли сезилдими?

— Ўтган давр мобайнида партиямизнинг депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилган ишлар кўламига қисқача тўхталадиган бўлсак, уларнинг иш самарадорлиги йилдан-йилга ошиб бораётганини кўришимиз мумкин, — дейди O’zLiDeP депутати Алишер Норқобилов. — Биргина халқ депутатлари Сурхондарё вилоят, туман (шаҳар) Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан 2015-2019 йиллар давомида жами 1604 та депутатлик сўрови амалга оширилиб, 469 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилган. Вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларига ҳар йили 20-22 тадан долзарб масалалар юзасидан таклифлар киритилиб, маҳаллий Кенгашларнинг тегишли қарорлари қабул қилинишига эришилди.

Янгича руҳда ташкил этилган тадбир савол-жавоб ва баҳсларга бой ўтди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Эркинлигимиз кафолати

Маълумки, ҳар бир суверен ва мустақил давлатнинг ўз қомуси – Конституцияси бўлади. Таъбир жоиз бўлса, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE