Бош саҳифа / Таълим / Ютуқлар эътирофи

Ютуқлар эътирофи

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида таълим олаётган ва ўқув йили давомида ютуқларга эришган талабалар муносиб тақдирланди.

Қишлоқ хўжалиги тармоғи учун мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган мазкур олий таълим муассасасида ёшларнинг санъат, маданият, спорт, билимдонлик ва китобхонлик борасидаги иқтидорларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус эса барча талаба ёшларни янада илҳомлантирди. Шу боис қатор ютуқлар қўлга киритилди. Жумладан, олийгоҳнинг “Қувноқ ёшлар” талабалар театр студияси ҳамда “Парламент” жамоаси вилоятдаги олий таълим муассасалари орасида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Спортнинг дзюдо кураши бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубогида университет талабаси Зумрад Холмўминова кумуш медаль соҳиби бўлди. Спортнинг оммавий турлари бўйича ўтказилган “Директор кубоги” баҳсларида барча талабалар фаол иштирок этишди. Якуний натижаларга кўра футбол мусобақасида 107-гуруҳ жамоаси, миллий кураш мусобақасининг мутлоқ вазнида Ҳумоюн Эргашев, стол теннисида Темур Ҳамзаев, шунингдек, “Заковат” интеллектуал баҳсида 209-гуруҳ жамоаси, “Энг яхши китобхон” танловида Феруза Жўраевалар ғолиб деб топилди.

Талабаларни тақдирлашга бағишланган тадбирда сўз олган филиал директори Чори Бегимқулов уларни самимий табриклаб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди. Келгуси ўқув йилларида ҳам талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва иқтидорларини кенгроқ намоён этишлари учун барча имкониятлар яратилишини таъкидлади.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Раҳбар кадрлар тайёрлаш – бош мақсадимиз

Муҳтарам юртбошимизнинг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларни танлов асосида” танлаб олишнинг замонавий тизимини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE