Бош саҳифа / Жамият / “Йўтал” дори

“Йўтал” дори

ниқоби остидаги “кўкнори” фош этилди

Айритом” чегара божхона постининг пиёдалар кириш залига кириб келган миллати афғон бўлган, Россия Федерацияси фуқароси З. М. божхона назоратидан ўтказилиш вақтида унга тегишли қўл сумкаси ичидаги 2 дона “Соugh” номли қутилар божхона ходимларининг эътиборини тортди.

Оғзаки сўров жарёнида фуқаро З. М. ушбу қутиларни ўзи учун олгани, уларнинг ичида йўталга қарши дамлама борлигини маълум қилди. Бироқ божхона ходимлари ушбу қутиларни очиб кўрганда айрим гиёҳлар билан аралаштирилган оғирлиги 86,72 граммни ташкил этувчи “кўкнори” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, юртимизга кириб келиши мумкин бўлган заҳри қотилнинг йўли тўсилди. Фуқаро З. М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Яна бир ҳолатда эса мазкур чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган 3503-сонли юк поезди таркибидаги вагон конструкциясининг хуфия жойига устамонлик билан яшириб олиб кирилаётган 48,4 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди.

Шуҳрат ЗОКИРОВ,
Иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш Департаменти вилоят
бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE