Бош саҳифа / Жамият / Юртим чизгилари

Юртим чизгилари

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Юртим чизгилари” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят “Тасвирий санъат” ва “Компьютер саводхонлиги” тўгараклари ҳамда Термиз давлат университети немис тили ва адабиёти кафедраси ҳамкорликда ташкил этган тадбирни “Тасвирий санъат” тўгараги раҳбари Турсунпўлат Ўроқов очиб берди. У ўз нутқида ташкил этилган тадбирнинг мақсади Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг ижросини таъминлаш, ёшларни Ватанга садоқат, истиқлолга ҳурмат руҳида тарбиялаш, тўгарак аъзоларининг истеъдод ва иқтидорини рўёбга чиқариш ҳамда рағбатлантиришдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг олий таълим муассасаси талабалари томонидан она юртимизни мадҳ этувчи шеърлар айтилди. Тадбир доирасида “Тасвирий санъат” тўгараги аъзоларининг ижодий ишлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистонимиз табиати, мусаффо борлиқ, тоғ-кенгликлар акс этган суратлар томошабинлар эътирофига сазовор бўлди. Шунингдек, тадбирда “Компьютер саводхонлиги” тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган компьютер графикаси расмлари ҳам кўргазмага қўйилди.

Тадбирда фаол иштирок этганлар якунда ташаккурномалар билан тақдирланишди.

Бекзод АҲМЕДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan