Бош саҳифа / Таълим / Юрсам дейман,табаррук изингиздан…

Юрсам дейман,табаррук изингиздан…

Эрталаб бизни юзида табассум билан қарши олаётган меҳри дарё устозларимизни кўриб, уларга ҳавас билан боқаман. Машаққатли меҳнатларини ҳис қилсамда, педагоглик соҳасини танлаганимдан қувонаман,— дейди Низомий номидаги ТДПУ Термиз филиали 2-босқич талабаси Назокат Йўлдошева.

Дарҳақиқат, касблар ичра мўътабар ҳисобланмиш устоз ва мураббийлик шу касб эгаларидан сабр, чидам, матонат ва бардош талаб этади. Ўқувчи-ёшларга билим сирларини йиллар давомида сабр билан сингдириб бориш – игна билан қудуқ қазишдек машаққатли, лекин унинг самарасини кўриш, шогирдлар ютуғидан завқланиш ҳисси ўзгача. Бирор юмуш билан ташкилот ва муассасаларда бўлганимизда, “Келинг, устоз, хуш келибсиз!”— деб қарши олсалар, кўнглингиз тоғдек кўтарилади. Ҳурматли Юртбошимиз Ш. Мирзиёев ташаббуси билан бу касб эгаларига эътибор ва талаб ҳар доимгидек юқори. Улар меҳнати қадрланиб, бир қанча молиявий, маънавий имтиёзлар берилди ва рағбатлантирилди. Буни чин дилдан ҳис қилиб, масъулият билан кўтаринки руҳда фаолият юритаётган фидойи ўқитувчилар талайгина. Зеро, “Устоз-муаллимларнинг қадрига етган инсон икки дунё саодатига ёрдир”, — дейди машҳур файласуф Воиз Кошифий. Бизнинг олийгоҳимиз раҳбари — педагогика фанлари номзоди, доцент Қ.Баймиров, фан номзодлари Ш.Қосимов, Қ.Қодиров, О.Қодирова, Б.Ёриев, Х.Тўраев, У.Абдиев, Ч.Жумаев ҳамда жонкуяр ўқитувчилардан А.Алламуродов, У.Тўрамуродов, Р.Омонов, Э.Қурбонмуродов, Ф.Ҳасанова, Н.Раимназарова ва бошқалар таълим соҳасида доимий изланишдаги фидойи инсонлардан. Уларнинг фаолиятидан нафақат талаба ёшлар, балки бутун жамоа мамнун. Уларга ҳавас қилиб, талпиниб, педагог соҳасини танлаганлар анча. Шогирдлари вилоятимизнинг турли жабҳаларида сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқдалар.

Фан боғининг боғбонисиз,

чароғбонсиз кўнгилга,

Минг эҳтиром ўғлингиздан,

қизингиздан, устозлар.

Бу улуғ айём арафасида вилоятимизда фаолият олиб бораётган азиз устоз ва мураббийларимизни — заҳматкаш педагогларимизни касб байрамлари билан қутлаб, келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз!

С. Саидмуродова,

Низомий номидаги ТДПУ Термиз

филиали АРМ раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE