Бош саҳифа / Жамият / Йўлингиз бехатар бўлсин!

Йўлингиз бехатар бўлсин!

Вилоятимизда жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўл ҳаракати билан боғлиқ қоидабузарликлар сони 177 771 тага етди. Бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 52 378 тага кўп дегани.

Қўпол қоидабузарликлар 49, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш 39, светофорнинг қизил чироғида ўтиш 104, тезликни ошириш 8, одам ташиш қоидабузарликлари 42, телефондан фойдаланган ҳолда транспорт бошқариш 58 ҳамда транспорт бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахслар томонидан транспорт бошқариш 65 фоизга кўпайган.

Юқорида келтирилган жиҳатлар тизимда ахборот бериш шаффофлигининг таъминланганлиги, шу билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлиги бош қармаси томонидан ишлар самарали йўлга қўйилганлиги натижаси, десак муболаға бўлмайди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳайдовчиларни огоҳликка чорлаш мақсадида вилоят ҳудудидаги мавжуд енгил йўловчи ташувчи транспорт воситаларига “Пиёдалар йўлкасида фарзандингиз!”, “Ҳайдовчи, пиёдани ҳурмат қил!”, “Маст ҳолатда транспорт бошқарма!”, “Болаларни асрайлик!”, “Ҳайдовчи, тезликни оширма!” шиори остидаги паннолар ўрнатилмокда.

Бошқарма томонидан мажбурий техник кўриклар мунтазам равишда йўлга қўйилган. Хусусан, шу даврда вилоятда фойдаланишда бўлган жисмоний шахсларга тегишли жами 83 мингдан ортиқ автотранспорт воситасидан 76 536 таси ёки умумий ҳисобда 92,2 фоизи кўздан кечирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 18 389 нафар фуқаро ҳайдовчилик курсларида ўқитилиб, уларнинг 15 699 нафари белгиланган тартибда имтиҳон топширди. Айни пайтда эса, бу каби тадбирларни бундан кейин ҳам мунтазам равишда йўлга қўйиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳодисаларининг олдини олиш борасида таъсирчан чора-тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Аброр ЧОРИЕВ,
вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE