Бош саҳифа / Жамият / Йўлда ҳушёрлик керак

Йўлда ҳушёрлик керак

Бошқармамиз томонидан йўл-транспорт   ҳодисаларининг  олдини олиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош- қармаси ходимлари ҳудудлардаги  ҳайдовчиларни тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув  муассасаларига бориб, ўқувчилар билан   йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чоралари   тўғрисида профилактик суҳбатлар олиб бор моқда.

Алоқадор ташкилотлар  вакиллари иштирокида  760 километр автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг  техник ҳолати текширувдан ўтказилиб, 96 дона йўл белгиси ўрнатилди. Эскирган, яроқсиз ҳолга келиб қолган  232 дона йўл белгиси эса алмаштирилди. Вилоят ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автокорхоналарга тегишли бўлган йўловчи ташувчи автобусларнинг салонига  ҳайдовчи ва пиёдаларни  огоҳликка даъват этувчи шиорлар ёзилган паннолар ўрнатилди.

Йўл-транспорт  ҳодисалари  сони  ортган   шаҳар ва туманларда мунтазам  равишда  рейд  тадбирлари ўтказилаяпти. Амалдаги  йилнинг  ўтган  4 ойи  давомида  йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан жами 79 808 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, шундан, қўпол равишдаги  қоидабузарликлар   сони  45 209 тани  ташкил  этади. Ҳайдовчилар томонидан маст ҳолатда транспорт воситаларини бошқариш 1 298 та, тезликни ошириш  бўйича 13 114 та, одам ташиш  билан боғлиқ 19 716 та, нотўғри қувиб ўтиш 9 795 та қоидабузарликни ташкил  этди.

Вилоят  ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан маҳаллий ҳокимият, ўзини ўзи бошқариш органлари билан  ҳамкорликда жамоатчиликни жалб  этган ҳолда йўл-транспорт ҳодисаларининг  олдини олиш мақсадида транспорт ва пиёдалар оқимини тартибга солиш бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ айрим фуқароларимизнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасликлари натижасида йўл-транспорт ҳодисаларида жабр кўраётгани ачинарлидир. Шунинг учун воҳадошларимизнинг йўл ҳаракати  қоидаларига  қатъий  риоя  этишга  одатланиши нафақат ўзининг, балки бошқа кўплаб фуқаролармизнинг ҳам ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиши мумкинлигини  унутмаслигини истардик.

Фарҳод  МАҲМУДОВ,
вилоят ИИБ ЙҲХБ катта
инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сариосиёдаги олис тоғли ҳудуд — “Чош”ликлар ҳаётидан ҳикоя

Сариосиё туманининг олис тоғли ҳудудида жойлашган “Чош” маҳалласида 399 та хўжаликда 1610 нафар фуқаро истиқомат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan