Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Йўл равон— манзил яқин

Йўл равон— манзил яқин

Вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-39 автомобиль йўлининг 100 километрлик қисмида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳага кўра, ушбу йўл участкасида жойлашган 32 та кўприк қайта қурилиб, 4 та йўл ўтказгич янгидан барпо этилади. Бундан кўзланган асосий мақсад, автомобиль йўлини 4 тасмали 1-техник тоифага ўтказишдан иборат. Чунки, бугунги кунда М-39 автомагистраль йўли Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон орасидаги муҳим халқаро транзит йўналишларидан бирига айланган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 126 миллион 68 минг долларга тенг бўлиб, бу ердаги қурилиш ишлари бош пудратчи ташкилот—Озарбайжон Республикасининг “Akkord” компанияси томонидан бажарилмоқда. Ҳозирга қадар 35 километр узунликдаги автомобиль йўлида асфальт-бетон қоплама ётқизилиб, 17 та кўприкда қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилди. Бу ишларни бажариш учун 302 та йўл қуриш техникаси сафарбар этилган.

Лойиҳада белгиланган ишлар тўлиқ амалга оширилиши натижасида маҳаллий ва халқаро транзит ташишлар вақти қисқариб, ҳар жиҳатдан хавфсиз автомобиль йўллари тармоғи барпо этилади. Бу ўз навбатида ички ва ташқи савдо ҳажмининг ошишига ҳамда қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга катта қулайлик яратади.

Азимбек САМАДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бир ўлкаки… тупроғида олтин гуллайди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович гўзал воҳамизга ташрифлари чоғида “Янгиобод инвест сервис” хусусий корхонасига бориб, у …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan