Бош саҳифа / Жамият / Йўл равон – манзил яқин

Йўл равон – манзил яқин

— Кексалик қурсин, яқин орада Термиз томонга йўлим тушмаган экан, — дейди Узун туманида яшовчи меҳнат фахрийси, 84 ёшли отахон Нусратулла Шоймардонов. — Яқинда Жарқўрғонга боришга тўғри келди.

Авваллари Узундан Термизга бориш учун камида тўрт соат машинада йўл босардик. Вилоят раҳбарларига тасанно, Термиз — Душанбе йўналишидаги автомобиль трассасасини таъмирлашга катта эътибор беришибди… Дарвоқе, ўтган йили вилоят автомобиль йўллари бошқармаси ва туманлардаги йўлсоз ташкилотларнинг саъй-ҳаракати билан халқаро аҳамиятга молик бўлган Термиз — Душанбе автомобиль трассасининг асосий қисми капиталь таъмирланди, бир қисми жорий таъмирдан чиқарилди. Неча вақт ўйдим-чуқур бўлиб ётган йўл бугун анча тартибга келиб қолган. Йўл равон бўлса, манзилингиз яқинлашади, халқ хўжлиги юкларини ташиш осонлашади. Энг муҳими, сарф-харажатлар камаяди.

Маълумотларга қараганда, вилоят ҳудудидаги ички йўллар 10 минг километрдан ошади. Ўтган йили туманлардаги ободонлаштириш бўлимлари буюртмаси асосида йўлсоз ташкилотлар саъй-ҳарактаи билан 483 километр ички йўллар таъмирдан чиқарилди. Фермер хўжаликлари, тадбиркорлар ва маҳалла оқсоқолларининг саъй-ҳаракати билан ёзда чанг, қишда лой бўлиб ётадиган қишлоқ йўлларидан бир неча километрига тош ётқизилди, тартибга келтирилди. Йўлларни равонлаштириш мақсадида ўтган йили 171 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Жорий йилда ички йўллар, қишлоқдаги кўчалар ҳамда халқаро аҳамиятдаги йўлларни таъмирлашга эътибор янада кучайтирилади.

У.НОРҚУЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan