Бош саҳифа / Жамият / Йўл қоидаси – умр фойдаси

Йўл қоидаси – умр фойдаси

Светофорнинг қизил чироғи ёниб турганига қарамай, қўлида бола кўтарган аёл кўча юзидан ўта бошлади.

Шу пайт бирдан машинанинг баланд овозда сигнал чалгани эшитилди. Шунда ҳам аёл боласи билан бепарволарча машина йўлига чиқиб бораверди. Тезлик билан ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчиси уларни уриб юбормаслик учун рулни кескин бурди. Натижада эса автоҳалокат содир бўлди…

Ҳайдовчи ўз йўлида тўғри ҳаракатланаётган бўлсаю, айрим фуқароларнинг йўл қоидасини билмаслиги, светофорга амал қилмаслиги оқибатида кимнингдир ҳаётини хавф остига қўйиш ҳолатлари юз берса бу воқеада кимни айблаш мумкин?!

Серқатнов йўлларда аҳоли ва транспорт ҳаракатини назорат қилиш мақсадида светофор ўрнатилган, пиёдалар учун йўлакчалар ташкил этилган. Бугунги кунда йўл чироғига автотранспорт ҳайдовчилари амал қилишса ҳам айрим пиёдалар бунга бепарво қараб, йўлларда келиб чиқадиган юқоридаги каби тартибсизлик ва нохушликларга сабаб бўлиб қолмоқда. Бунда пиёда фақат ўз ҳаётини эмас, бошқаларнинг ҳам ҳаётини хатарга қўяётгани ачинарли. Баъзан эса велосипед ҳайдовчилари ҳам катта йўлга чиқиб қолади. Натижада автотранспорт воситалари ҳаракатига хавф солаяпти.

Кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқараётган айрим фуқароларга қарата кимдир сизнинг эътиборсиз ва сабрсизлигингиз уволига қолмасин, деймиз.

Нодирбек ҚУРБОНОВ,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Битта изоҳ

  1. Шукур Жаббор

    Шундай мақолаларни кўпайтириш керак! Раҳмат!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE