Юксак хирмон

Ғалла етиштиришда бой тажрибага эга бўлган Жарқўрғон тумани деҳқонлари ҳам давлатга дон сотиш режасини пешқадамлар сафида адо этишди.Бугунгача ғаллазорлардан 31 минг тоннадан кўпроқ буғдой йиғиштириб олган деҳқонлар шунинг 24,2 минг тоннасини давлатга топширишди. Кўпгина фермер хўжалиги аъзолари ҳар гектар ғаллазордан 60-62 центнердан ҳосил олиб, далаларимизда чин кўнгилланиб ишланса, ҳосил мўл бўлишини исботладилар.

Ғалабага эришган туман деҳқонлари ғалладан бўшаган майдонлардан унумли фойдаланиш мақсадида экспортбоп ерёнғоқ, мош, ловия, тариқ, дон учун маккажўхори экишга кўпроқ ер ажратишмоқда. Бунинг учун техникалар сафарбар этилиб, деҳқонларга сара уруғликлар ва етарлича маъданли ўғитлар етказиб бериш чоралари кўриляпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

G‘alla o‘rimi arafasida

Dehqonga hosil yetishtirish qanchalik mashaqqatli bo‘lsa, uni yig‘ib olish ham sertashvish yumush. G‘allakorlarimiz kechagina dalaga …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan