Бош саҳифа / Таълим / Йўқолган ижара дарсликлар

Йўқолган ижара дарсликлар

уларнинг ўрнини қоплаш тартибини биласизми?

Дилшод Бекбоев, Қизириқ тумани

Ўғлим мактаб томонидан берилган ижара дарслигининг бир донасини эҳтиётсизлик туфайли йўқотиб қўйди. Мактаб маъмурияти эса менга унинг ўрнини қоплашимни айтишаяпти. Лекин ижара дарсликлар йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда унинг ўрнини қандай тартибда қоплаш кераклигини билмайман. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

“Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 51-моддасига асосан, мактабларда ижарага берилган дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъий назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ва ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди. Ёки унинг бирламчи ҳужжатларда кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб тўлайди. Масалан,

  • биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалар учун — унинг бир баравари миқдорида;
  • иккинчи-тўртинчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар учун — унинг икки баравари миқдорида;
  • бешинчи-тўққизинчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар учун — унинг тўрт баравари миқдоридаги пул маблағини тўлашлари лозим.

Шунинг учун ўқувчилар ўзларига берилган ижара дарсликлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиши муҳимдир.

Саволга вилоят халқ таълими бошқармаси
дарсликлар ва ўқув-ҳужжатлар бўлими бошлиғи
Қудрат АЛМАРДОНОВ
жавоб берди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan