Бош саҳифа / Жамият / Ёшларнинг бўш вақти – душманнинг иш вақти

Ёшларнинг бўш вақти – душманнинг иш вақти

Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар меҳнат мигрантларини ўз таъсир доираси-га олиш, «ҳужралар» ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усуллардан кенг фойдаланишмоқда.

Вазиятнинг бундай таҳликали ўзгариб бориши республикамиз фуқароларидан ҳушёрлик ва огоҳликни талаб этади.

 Афсуски, ҳаётимизда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатларни кўриб, кўрмасликка оладиган, тинчликни сақлаш фақат давлатнинг иши, деб ўйлайдиганлар, фарзандларининг тарбияси билан қизиқмайдиган ота-оналар ҳам борлиги ташвишланарли ҳолдир. Ёш авлоднинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш тўғрисида ғамхўрлик фақат ҳукуматимиз ёки таълим муассасаларининг вазифаси эмас, балки ҳар бир ота-онанинг ҳам муҳим бурчидир.

Фарзандларимизнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишини таъминлаб беришимиз ва назорат қилишимиз лозим. Айрим ота-оналар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик қиладилар. Мутафаккир олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, «Тарбия биз учун ё ҳаёт -ё мамот, ё нажот ё ҳалокат, ё саодат ё фалокат масаласидир». Фарзандларимизнинг одоб-ахлоқи, таълим-тарбияси масъулияти, биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўрта ва олий ўқув юртларида муаллим ва устозлар, кўча-кўйда эса маҳалла оқсоқоллари зиммасида эканини унутмайлик.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Буюк муҳаддис имом Бухорий: “Нажот фақат илмдадур”, деб бежиз айтмаган. Чунки билимсизлик жаҳолатдан, жаҳолат эса такаббурлик, мутелик ва бузғунчиликдан келиб чиқади. Ёшларимиз таълим-тарбиясини миллий ва диний қадриятлар асосида шакллантириб, Ватанга муҳаббат, ота-она ва элига ҳурмат руҳида камол топтирсаккина қалбимиз хотиржам бўлади.

Сухроб САИДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan