Бош саҳифа / Таълим / Ёшларимиз ютуғи

Ёшларимиз ютуғи

Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё академик лицейида махсус фанлар билан бир қаторда умумтаълим фанлари ўқитилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дарсдан ташқари ташкил этилган фан тўгаракларида ўқувчилар қўшимча билимларни ўзлаштиришаяпти. Ўқувчиларнинг яқинда ўтказилган вилоят фан олимпиадасида иккинчи босқич ўқувчилари Мухлиса Жовлиева ҳамда Мафтуна Ғаффорова фахрли ўринларни қўлга киритишди. Хусусан, она тили ва адабиёти фанидан Мухлиса Жовлиева 2-ўринга, Мафтуна Ғаффорова эса тарих фанидан 3-ўринга муносиб деб топилди. Келажакда ички ишлар идораларида хизмат қилишни орзу қилган бу ёшларимизнинг эришаётган ютуқларида фан ўқитувчилари Ёмғир Хўжамбердиев, Азиз Маматхоловларнинг алоҳида ҳиссаси бор. Асосий мақсадимиз — ёшларимиз билимдон бўлишсин. Илм-фанда ўрганганлари ҳам доимо асқотади.

Олим ЖУМАЕВ,
академик лицей директор ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мактабларда ҳарбийлаштирилган синфлар

“Темурбеклар мактаби”да ўқишни истайдиганлар борми? Бунинг учун қандай мезонларга жавоб бера олиш, мактабда ўқиш учун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan