Бош саҳифа / Таълим / Ёшлардаги иштиёқ

Ёшлардаги иштиёқ

Денов туманидаги 86-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчиларининг “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанини ўзлаштиришга бўлган иштиёқи ортиб бормоқда.

Айниқса, ҳар жума кунлари “Лочин” номли тўгаракда ўқувчи ёшлар учун узлуксиз машғулотлар олиб борилади.

Мактабда устоз-шогирд анъанасига содиқ ҳолда фахрий ўқитувчилар билан учрашувлар ташкил этилади. Қолаверса, туман мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда ўқув семинарлари ўтказилаётир. Яқинда ана шундай тадбирлардан бири “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” бўлиб, унда ўқувчилар юриш, югуриш, турникда тортиниш ва спортнинг бошқа турлари бўйича мусобақалашди. Ж. Холмуродов, Д. Ўролов, Ҳасан ва Ҳусан Тўраевлар каби фаоллар муносиб рағбатлантирилди.

Убайдулло МЎМИНОВ,

ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan