Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар ва аёллар бандлиги — ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо эмас

Ёшлар ва аёллар бандлиги — ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо эмас

Бугун мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас, албатта. Уларнинг бандлигини таъминлаш, ўқишлари, муносиб иш шароитларида фаолият юритишлари учун барча имкониятлар эшиги очиб берилаётир. Агар хотин-қизлар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил қилишини ҳисобга олсак, ижтимоий масалаларнинг аксарияти ҳам улар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрамиз. Шу боис, мазкур икки йўналиш бўйича Ўзбекистонда давлат сиёсатини маҳаллабай юритиладиган вертикал тизим яратилмоқда.

    Хусусан, бандлик дастури доирасида ёшларни, айниқса хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласини қамраб олган истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди. Биргина Шўрчи туманида 2020 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида 1755 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган эди. Туман ҳокимлигининг ҳамда мутасадди ташкилотларнинг саъй-ҳаракати билан ҳудудларда ушбу дастур ижросини таъминлаш учун амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Натижада, 2020 йилда саноат йўналишида 398 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 38 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 44  та иш ўрни яратилди.

        Шунингдек, мавжуд корхоналар қувватларини ошириш, кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига  1180 та иш ўрни яратилганлиги қувонарли ҳолди.

      Бу йил ҳам ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, диққат эътиборимизда. Жорий йил бошидан бери бугунга қадар 116 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида Шўрчи туманида ҳам туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида амалий ишга қўл урилмоқда. Айниқса, 18-30 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар ҳаётга жорий этилмоқда.

      Жумладан, “Алптўрахон барака”, “Оқкамар олтин даласи”, “Шахбоз”,  “Сурхон Лочин даласи”,  “Ёшғайрат Сурхони” каби фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонларидан 405 нафар уюшмаган ёшнинг хоҳишидан келиб чиққан ҳолда 20 сотихдан ажратиб берилди.

      Шу ўринда таъкидлаш жоизки, туманимизда деҳқончилик билан шуғулланиш учун шароитлар етарли.

      “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича 36 155 нафар хотин-қиз билан суҳбатлашилди ва унинг якунлари бўйича 1323 нафар аёл дафтарга киритилди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан эса манзилли ишлаш йўлга қўйилди. Рўйхатга киритилганларнинг 35 нафари доимий иш билан таъминланди. Айни пайтда тикувчилик ва пазандачиликни ўрганишни мақсад қилган 40 нафар аёл эса шу йўналишда, компьютер саводхонлиги бўйича эса яна 10 нафар аёл ўқитилмоқда. 17 нафари ўзини ўзи банд қилди.

Албатта, ёшлар ва аёллар бандлиги ҳал этиб бўлмайдиган муаммо эмас.

      Туманимизда касаначилик имкониятларидан унумли фойдаланиб, қишлоқ жойларда турли йўналишларда меҳнат қилаётган ёшларимиз ва аёлларимиз ҳам йўқ эмас. Айниқса, бу борада “Гулистон”, “Ёшғайрат”, “Ойнакўл” маҳалларида яхши самарага эришилмоқда.

     Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам айни пайтда хотин-қизларимиз учун етакчи даромад манбаига айланиб бормоқда. Хусусан, камбағалликни қисқартириш бўйича олиб бораётган ишларимизда айнан шу соҳага кўпроқ суянаётганимиз бор гап. Кам таъминланган, ишсиз аёлларимизга кўмак сифатида фермер хўжаликларидан ажратилаётган маълум гектар ер майдонларида бугун уларнинг бандлиги таъминланяпти. Шу билан бирга оиласига даромад олиб киряпти, дастурхони ноз-неъматлар билан тўляпти, рўзғори бутланяпти.

     «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритиладиган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотивация уйғотиб, уларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кўмак бериш учун 48 соатлик ўқув машғулотлари ҳам ташкил этилмоқда.

      Мамлакат келажагини таъминловчи аёллар ва ёшлар масаласида мутлақо янги, замон талабларига мос иш услублари асосида муаммолар ечимига эришишга ҳаракат қиляпмиз. Бу эса, ўз навбатида, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизлар ва ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтириш, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ўзларининг иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намойиш этишига кенг имкониятлар яратади.

Нигина ШОЕВА,

Шўрчи тумани ҳокимининг матбуот котиби,

ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan