Бош саҳифа / Спорт / Ёшлар спартакиадаси

Ёшлар спартакиадаси

Термиз туманида “Ёшлар — келажак бунёдкори” шиори остида спартакиада бўлиб ўтди.

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни спорт турларига кенг жалб қилиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари мақсадида ташкил этилган спорт мусобақасида тумандаги 300 нафарга яқин уюшмаган ёш иштирок этди.

— Спартакиадага спортнинг 5 та тури бўйича маҳаллаларда яшовчи, вақтинча ишсиз ёшлар жалб этилди, — дейди Раҳматулло Тоғаев — Ёшлар иттифоқи Термиз туман Кенгаши раиси. — Қувонарлиси, ёшлар спартакиадасини доимий ўтказишни белгилаб олдик.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мусобақалар олдидан

Жорий йилнинг 15-17 август кунлари Термиз шаҳрида “Ёшлик спорт жамоалари” Республика мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE