Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар – эътиборимизда

Ёшлар – эътиборимизда

Республика “Ёшлар маркази” қошида ташкил этилган тўгаракларнинг самарали фаолият юритишида уларнинг моддий-техник база билан таъминланганлик даражаси муҳим аҳамият касб этади.

Айниқса, тикувчилик, пазандачилик амалиёт билан боғланиб ўргатилади. Машғулотлар жараёнида тикувчилик машинаси ва пишириқлар тайёрлашга мўлжалланган печларга эҳтиёж юқори. Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, “Ёшлар маркази” вилоят бўлинмаси томонидан “Барча ёшлар — эътиборимизда” номли тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ў. Холлиев, марказ директори Ш. Абдилазизов, тўгараклар раҳбарлари ва ўқувчилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Ўктам Холлиев тўгаракларнинг кейинги фаолияти янада натижадор бўлиши лозимлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Тикувчилик, пазандачилик каби тўгаракларга тикув машинаси, дазмол, печ, электр чойнаклар тақдим этилди. Шунингдек, намунали фаолият юритиб келаётган тўгарак раҳбарлари ташаккурномалар билан тақдирланди. Тадбир ўқувчиларнинг қувноқ рақслари ва кўргазмали чиқишлари билан давом этди.

Бекзод АҲМЕДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan