Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар билан учрашув

Ёшлар билан учрашув

Шуни айтиб ўтиш керакки, воҳамиз аҳолисининг 55,5 фоизини ёшлар ташкил этади. Амалдаги тадбиркорлик субъектларининг 30 фоиздан кўпроғини воҳамиз ёшлари бошқаришмоқда.

Тадбиркор ёшлар тажриба ва иқтидорларини ишга солиб, вилоят иқтисодиёти ва тараққиётига салмоқли ҳисса қўшишмоқда.

Ана шундан келиб чиқиб, Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокими Тўра Боболов тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар билан учрашиб, самимий мулоқот олиб борди. Учрашувда тегишли корхона раҳбарлари, эл эътиборига тушган тадбиркорлар ва 400 нафарга яқин воҳамиз ёшлари иштирок этишди.

Энг тажрибали тадбиркорлар “Муваффақиятга эришиш сирлари” юзасидан ёшларга сўзлаб бериб, ўз ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтиришди. Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Шунингдек, тадбирда тегишли ютуқларга эришган ишбилармонларга ва яхши ташаббус билан чиқиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган бир гуруҳ ёшларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди. Бу учрашув иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE