Бош саҳифа / Таълим / “Ёш журналистлар” тўгараги

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва эҳтиёжларини қондириш мақсадида ТерДУ маъмурияти, дорилфунун ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорликда 4 ойлик “Ёш журналистлар” тўгарагини ташкил этишди.

Талаба-ёшлар белгиланган дастур асосида ўзбек миллий журналистикаси тарихи, назариясини ўрганишади. Публицистик жанрлар ва оммавий ахборот воситалари тўғрисида керакли билимларга эга бўлишади. Талабалар билан амалий машғулотлар олиб борилиб, журналист касбининг сир-синоатлари ўргатилади.

“Ёш журналистлар” тўгарагида 30 нафардан ортиқ талабалар иштирок этишмоқда. Тўгаракдаги илк дарслар ва амалий машғулотларни иқтидорли шоир ва журналист Сафар Омонқулов олиб борди. Биз миллий матбуотимиз тарихи, назарияси, оммавий ахборот воситаларининг ҳозирги равнақи, журналистлар фаолиятини ҳимоя қиладиган қонунлар билан яқиндан танишдик. Энг муҳими, устознинг жонкуярлиги билан публицистик жанрлар ҳақида яхши ва атрофлича маълумотга эга бўлдик. Бунинг исботи, амалий машғулотларда кўплаб талабаларнинг машқлари яхши, деб баҳоланди.

Гап журналист бўлиш, матбуотда ишлашда эмас, биз келажакда ўқитувчи бўламиз, ёшларга таълим-тарбия берамиз. Ҳақиқий ўқитувчи эса ўз соҳаси бўйича ҳамиша ўқиш ва изланишда бўлиши лозим. Журналистдек фахрли ва машаққатли касб сирларидан сабоқ бераётган устоз ижодкорлардан миннатдормиз. Бундан ташқари, зиёли киши ўз тажрибалари ҳамда муаммоли мавзулардаги фикр-мулоҳазаларини бировнинг ёрдамисиз қоғозга тушира олса, уни матбуотда эълон қилса, нур устига нур бўларди. Шу маънода ҳам биз талабаларнинг ўқиш, касб-ҳунарларни ўрганишимиз ва ҳаётий фаолиятимизда бу тўгарак иккинчи дорилфунун бўлади, деган умиддамиз.

Ш.ЭРГАШЕВ,

Ж.ПАНЖИЕВ,

М.ХОЛБОЕВА,

ТерДУ талабалари,

“Ёш журналистлар”

тўгараги аъзолари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ардоқланаётган касб

Меҳнат фаолиятимни 1995 йил Қумқўрғон туманидаги 40-умумтаълим мактабида бошлагандим. 2008 йилдан Бойсун туманининг 34-умумтаълим мактабида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE