Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ёш тадбиркор – элга мададкор

Ёш тадбиркор – элга мададкор

Юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор дастурлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган йигит-қизлар учун “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар кенг имкониятлар эшигини очмоқда. Банкдан олинган 7 фоизли имтиёзли кредит асосида пайпоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ангорлик тадбиркор Дилмурод Сатторов ҳам ана шу имкониятлардан самарали фойдаланаётганлардан бири. У “Innovatsion yuksalish DSJ” масъулияти чекланган жамияти учун ажратилган 500 миллион сўм кредит эвазига Хитойдан пайпоқ ишлаб чиқариш линиясини олиб келди ва ишга туширди.

Ҳозирда корхонада 15 та янги иш ўрни яратилиб, у тўлиқ ишга тушгач ишчилар сони 30 нафарга етади. Корхонада бир кунда 1000 жуфт болалар, аёллар ва эркаклар учун пайпоқлар тайёрланмоқда. Ўз навбатида? ишчилар сони кўпайгач, маҳсулот ҳажми ҳам ортади.

 Ёш тадбиркор Дилмурод Сатторов Ангор туманида ўтказилган “Йил ифтихори — 2018” кўрик-танловининг “Энг яхши лойиҳа ташаббускори” номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Шунингдек, 2018 йилнинг 18-20 декабрь кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси томонидан ўтказилган “Ёш тадбиркорлар” форумида фаол иштирок этганлиги учун сертификат билан ҳам тақдирланди.

Дилмурод Сатторов ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида лапша, макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Гавҳар ЖУМАЕВА,
журналист

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE