Бош саҳифа / Жамият / Ёш рассомлар кўргазмаси

Ёш рассомлар кўргазмаси

Тинч ва осуда юртга байрамлар, тўю томошалар ярашади. Болаларнинг шўх-шодон кулгуси, иқтидор эгаларининг ютуқлари кишини янада қувонтиради.

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ташкил этилган расмлар кўргазмаси ҳам ана шундай қувончли воқеаларнинг давоми бўлди, десак муболаға бўлмайди. “Ёшлар маркази” фойесидан жой олган бир-биридан ажойиб суратлар “Тасвирий санъат” тўгараги аъзолари бўлмиш иқтидорли болалар томонидан ишланган. Уларни томоша қилар экансиз, бир олам завқ оласиз. Тасвирларда болаларга хос қараш, ранглар уйғунлигидан санъат асари яратганига гувоҳ бўласиз.

Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ва Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўргазма “Гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида ўтди. Тадбир сўнггида фаол иштирок этганлар ташкилотчиларнинг совға ва ташаккурномалари билан тақдирландилар. Ёш рассомлар бундай эътибор ва эътирофдан мамнун бўлдилар.

Ҳулкар НАЗАРОВА,
Термиз туманидаги 22-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE