Бош саҳифа / Жамият / Ёнғин хавфсизлигига эътибор

Ёнғин хавфсизлигига эътибор

Юртимизда қиш фасли якунига етаяпти. Уни талафотсиз, кўнгилдагидек ўтказиш ўзимизга боғлиқ.

Айниқса, ёнғин хафсизлигига эътибор билан ёндошсак, иситиш печлари ва электр, газ асбобларидан оқилона фойдалансак, мавсумни талафотсиз ўтказамиз. Шунинг учун вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан жойларда кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмокда.

Яқинда ана шундай тадбирлардан бири Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника институтининг Термиз филиалида вилоят ЁХБ, ФВБ, вилоят газ ва электр таъминоти корхоналари иштирокида ёнғинга қарши кураш жамиятларининг техникаларини жалб этган ҳолда кўргазмали семинар ташкил этилди.

Тадбирда ёнғин ўчириш асосий ва махсус автомашиналари, «тез ёрдам», газ ва электр корхоналари ҳамда фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув ва биринчи ёрдам кўрсатишда қўлланиладиган машиналари ва жиҳозларидан фойдаланиш бўйича суҳбатлар ўтказилиб, талабалардан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

Ж. ЖЎРАЕВ,
вилоят ИИБ ЁХБ катта
муҳандиси, лейтенант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE