Бош саҳифа / Жамият / Ёлғизлик моҳияти

Ёлғизлик моҳияти

Адабиёт соҳасида Нобель мукофоти соҳиби, колумбиялик адиб Габриэл Гарсиа Маркес “Ёлғизликнинг юз йили” романида шундай дейди: “Ёлғизлик танҳоликнинг, якка қолишнинг ўзи эмас.

Silhouette of male person against a colorful horizon.

Ёлғизлик ўзига, ўзгаларга, теварак-атрофга, жамиятга, инсонга нисбатан ишончнинг йўқолишидир. Ёлғизлик худбинлик, бефарқ лик, лоқайдлик, шафқатсизлик, меҳрсизликдир. Ёлғизлик инсоннинг инсондан ётланиши, бегоналашиши, бир-бирига душман, ёв кўзи билан қарашидир. Ёлғизлик минг йиллик анъаналарнинг путурдан кетиши, ахлоқсизликнинг гуллаб-яшнаши, инкорнинг равнақ топиши, инсон шаъни ва ғурурининг топталиши, зулм ва зуғумнинг инсон устидан қозонган ғалабасидир. Ёлғизлик кўнгил ва завқнинг сўнишидир.

Роман агар ёлғизлик ҳар бир одамнинг қалбида ғалаба қилса, инсоният абадий таназзулга ғарқ бўлишидан огоҳлантиради. Ёлғизликка қарши бирдан-бир чора, бирдан-бир восита бирдамлик, аҳиллик, бани башар уйғунлиги, меҳр ва муҳаббат, одамнинг одамга масъуллиги ва ғаниматлигидир.

Обид ПИРИМҚУЛОВ, ТерДУ ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan