Бош саҳифа / Жамият / Ёди ёрқин одамлар

Ёди ёрқин одамлар

Хотираси мангуликка муҳрланган зотлар бу ҳаётда ҳеч нарсадан, ҳеч кимдан, ҳатто, ўлимдан ҳам енгилмай ўтадилар. Нега дейсизми? Чунки уларнинг ёди яшайди.

Ҳар йили 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ёди ёрқин одамларни хотирлаб, жангларда мардлик кўрсатганларга эҳтиром кўрсатамиз. Бу нимадан? Албатта, одамгарчилигимиз юксаклигидан. Зеро, ўзини, ўтмишини, келажагини қадрлаган миллатнинг иши шундай бўлади!

Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси Сурхондарё вилоят бўлинмаси хизматчилари ҳам ҳар йилги анъанага кўра, Сариосиёда ғанимларга қарши бўлиб ўтган жангларда қаҳрамонларча ҳалок бўлган Фарҳод Абдуллаев ҳамда Ғулом Ҳусановлар дафн этилган масканларни зиёрат қилишди. Хизматчилар, Ф. Абдуллаев дафн этилган ат Термизий мақбараси яқинидаги, шунингдек, Ғ.Ҳусанов қўним топган Султон Саодат манзилгоҳларини ободонлаштириш ишларига ҳисса қўшишди. Қабр атрофларини тозалаб, гуллар экишди.

— Аввало, бу каби мард ўғлонларимизнинг Ватан тинчлиги учун жон бериб курашгани, жасорати ҳар биримиз учун ўрнакдир, — дейди подполковник Ф.Усмон-хўжаев. — Шунинг учун ҳам уларни яқинлари, оила аъзолари даврасида ёд этамиз. Ҳар байрамда ота-оналаридан хабар олиб, улар ўқиган мактабларда хотира кечалари ўтказамиз. Шу билан бирга икки мард ўғлон қўним топган манзилгоҳни обод қилиш ҳам бизнинг инсоний бурчимиздир. Шояд уларнинг руҳи шод бўлса, биз қилаётган ишларимиз ёшларга ўрнак бўлса.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE