Бош саҳифа / Жамият / Йод танқислиги

Йод танқислиги

Йод  зарур микроэлемент бўлиб, унинг инсон организми учун бир кунлик ўртача миқдори 100-200 микрограммни ташкил қилади. Соғлом одам танасида 15-20 мг. йод бўлиб, унинг 70-80 фоизи қалқонсимон безда туради. Йод танқислиги организмда йод етишмаслиги ва қалқонсимон без хасталаниши оқибатида келиб чиқади.

Организм учун зарур бўлган йод миқдорининг озиқ-овқат маҳсулотларида етишмаслиги бутун бир минтақанинг табиий шароитига боғлиқдир. Энг ёмони шундаки, йод етишмаслиги хавф- ли оқибатларга олиб келади.

Бўқоқ — йод етишмовчилиги оқибатида келиб чиқадиган касалликлар сирасига киради. Бу касаллик, айниқса, ёш болаларга, ҳомилага ва ҳомиладор аёлларга жиддий зарар етказади.

Ҳомиланинг ўлик туғилиши, аёлларнинг туғруқ пайтида оламдан ўтиши, боланинг ногирон туғилиши, чақалоқлар ўлими, ёшларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан ор- қада қолиши — организмда йод етишмаслиги касалликлари оқибатлари бўлиши мумкин.

Юқоридаги салбий ҳолатларнинг профилактикаси республикамизда истеъмолдаги йодланган ош тузининг миқдорини 90 фоизга етказиш орқали амалга оширилади. Тузни йодлаш ва йодланган ош тузини истеъмол қилиш аҳоли орасида бу касалликни бартараф қилишнинг энг оддий ва самарали усули ҳисобланади.

Йодланган ош тузини харид қилиш давомида тузнинг ёрлиғига, ишлаб чиқариш санасига ва қадоқларнинг бутунлигига, мувофиқлик сертификатига, ишлаб чиқарувчининг аниқ манзили кўрсатилганлигига эътибор қаратиш лозим бўлади.

Н. ИБРАГИМОВ,
вилоят ДСЭНМ бўлим мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan