Бош саҳифа / Жамият / Янгиликлардан хабардормисиз?

Янгиликлардан хабардормисиз?

«Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқномага жорий йилнинг 2 апрелида янги ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, 1-боб қуйидаги мазмундаги 23 банд билан тўлдирилди, яъни йўриқнома 6-бандининг иккинчи хатбошиси, 8-бандининг иккинчи ва биринчи хатбошилари ҳамда 88-бандида назарда тутилган ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни мажбурий аудио ва видеода қайд этилади.

Бу билан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини аудио ва видео қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт этиб қўйилди. Бунда нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва унинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видео қайд этилиши лозим.

Аудио ва видео ёзув файли нотариал ҳаракатга тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва электрон ахборот ташувчи жисмларда сақланади.

Электрон ахборот ташувчи жисмларда ёки DVD дискларда сақланаётган аудио ва видео ёзувлар файллари нотариус ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда текшириб кўрилган ҳолда далолатнома асосида қабул қилиниб, янги тайинланган нотариусга топширилади.

Бундан ташқари, агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра мавжуд ҳужжатларни ўз қўли билан имзолай олмаса, ушбу ҳужжатни ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бунда ҳам фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланиш белгилаб қўйилган. Йўриқноманинг 88-бандига кўра васиятномаларни имзолаш жараёни ҳам мажбурий аудио ва видео ёзувларда қайд этилиши кўрсатилган.

 Бу каби ўзгаришлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва унинг шаффофлигини таъминлашга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Лазизжон РУСТАМОВ,
Шеробод туман 2-сон давлат
нотариал идораси нотариуси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE