Бош саҳифа / Сиёсат / Янгича тарғибот

Янгича тарғибот

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг тарғибот тадбирлари маърузабозликдан чекинган ҳолда, ноодатий тарзда ташкил этилаяпти.

Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири партиянинг вилоят Кенгаши ва Термиз шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги “Болажон” боғида “Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз” шиори остида бўлиб ўтди.

Унда партия фаоллари, Термиз шаҳар маданият бўлими, Термиз давлат университети талаба ёшлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни ХДП вилоят Кенгаши раиси Мавжуда Ҳасанова очиб, тадбирларни ноодатий тарзда ташкил этишдан мақсад фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва реал даромадларини ошириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, кам таъминланган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, кексалар, ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ечиш бўйича амалий чоралар кўриш, партия ҳамда халқ бирлигини тушунтиришдан иборатлигини таъкидлади.

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган фуқаролардан 10 нафарига партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Шу билан бир қаторда, Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети спортчи қизларидан 5 нафарига партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Тарғибот тадбири савол-жавоблар билан давом эттирилиб, фаол иштирокчиларга совғалар топширилди.

Тадбирда Термиз шаҳар маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE