Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Янги ун тегирмони

Янги ун тегирмони

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ корхоналарида маҳсулотлар турини кўпайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш эвазига тежамкор ускуналар ўрнатилмоқда.

Туркиянинг “Makina ve Enerji” компанияси томонидан киритилган 4 млн. 59 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига Термиз дон маҳсулотлари қабул қилиш шохобчасида бир кеча-кундузда 300 тонна буғдойни қайта ишлашга мўлжалланган тегирмон ҳамда соатига 100 тонна донни саралаш қувватига эга бўлган цех қуриб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлган тантанали йиғилишда вилоят ҳокими Т.Боболов, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Ф.Пўлатов, туман ҳокимликлари мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар янги барпо этилган тегирмон 64 минг 350 тонна ун маҳсулоти етказиб бериш, яна 150 нафар ёшни иш билан таъминлашга имкон яратишини таъкидлашди.

Тадбир якунида меҳмонлар янги тегирмон фаолияти билан танишдилар.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE