Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Янги раҳбар тайинланди

Янги раҳбар тайинланди

Вилоят ҳокимлигида воҳамиздаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш ишларининг боришига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари – “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” УК директори Хуршид Мирзоҳидов иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов олиб борди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, “Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори лавозимида ишлаб келган Темиров Умид Баротович ўрнига Қиличев Жўра Бахтиёрович директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги маълум қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жўра Қиличев шу кунгача Шеробод тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Йиғилишда вилоятда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш соҳасидаги ишлар танқидий муҳокама қилиниб, масъулларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE