Бош саҳифа / Сиёсат / Янги партия иш бошлади

Янги партия иш бошлади

Бугунги кунда хорижий давлатлар амалиётида экология соҳасидаги сиёсий партиялар жамият ҳаётида муҳим ўринга эга.

Жумладан, дунёда 100 яқин давлатларда экологик партиялар фаолият олиб боради. Мамлакатимизда ҳам давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тўпланган тажрибалар асосида янги сиёсий партия — Ўзбекистон экологик партиясини ташкил этиш заруриятини келтириб чиқарди. Шу сабабли Ўзбекистон экологик партияси таъсис съезди бўлиб ўтди.

Съездда сўз олганлар экологик партия олдида катта ва масъулиятли ишлар турганлигини алоҳида қайд этдилар.

Таъсис съездида партиянинг Марказий Кенгаши, назорат-тафтиш комиссияси аъзолари сайланиб, Устави ва Дастури қабул қилинди. Партиянинг матбуот органи тасдиқланди ва ваколатли вакиллари сайланди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистон экологик партияси марказий Кенгаши Пленуми ҳам бўлиб ўтди. Пленумда қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Унда партия Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ва раис ўринбосарлари ҳамда аъзолари сайланди. “Ўзбекистон экологик партияси рамзлари тўғрисида”ги Низом лойиҳаси тасдиқланди.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,
Сиддиқ АБДУБОҚИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутатлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE