Бош саҳифа / Жамият / Янги масжид фойдаланишга топширилди

Янги масжид фойдаланишга топширилди

Инсонларнинг пок-ҳалол, иймон-эътиқодли бўлишга, Ватанга муҳаб-бат, элга садоқат билан хизмат қилишга, миллий урф-одат ҳамда қадриятларни эъзозлашга ундовчи динимиз равнақига ҳукуматимиз алоҳида эътибор қаратмоқда.

Буни куни кеча қайта қурилиб, фойдаланишга топширилган Қумқўрғон туманидаги жоме масжиди мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Замонавий ва шарқона кўриниш уйғунлашган масжид биноси кўзни қувонтиради.

Шоҳ Машраб номи билан аталувчи масжиднинг янги биносини очаркан, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Пўлатов тантана иштирокчиларини самимий табриклади.

Туман марказида бунёд этилган бир йўла 2600 нафар намозхонни ўз бағрига оладиган масжид учун нуронийларимиз Президентимиз ва ҳукуматимизга ўз миннатдорчилигини изҳор этишди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan