Бош саҳифа / Сиёсат / Янги марказ

Янги марказ

мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда муҳим роль ўйнайди

Мамлакатимизда олиб борилаётган фаол демократик янгиланиш ва модернизациялаш жараёнларининг асосий вазифаси қилиб миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга қаратилган кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтиш масаласи қўйилган.

Ш.Мирзиёев мамлакатимиз Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги «Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз» мавзусида қилган нутқида ҳам бу борада тўхталиб, «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз, аввало, ана шу ижтимоий институтларнинг куч ва имкониятларига таянамиз», дея алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар. Айни вақтда мамлакатимизни жадал суръатлар билан ривожлантириш, модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” йўналишининг фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмокда.

Президентимизнинг 2019 йил 30 октябрдаги «Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида давлат сиёсати даражасида изчил, тизимли ишлар амалга оширилаётганлигидан далолатдир.

Кучли ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни комплекс ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолашнинг яхлит ва мустақил тизимини шакллантириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмлари самарадорлигини ошириш, уларни янада ривожлантиришга оид таклифларни ишлаб чиқиш учун илмий-амалий майдон яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат Кенгашининг самарали фаолиятини таъминлаш устувор вазифалардан бири саналади. Айни шу мақсадда Президентимиз юқоридаги қарор билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Таъсисчилар кенгашининг институтни «Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази» этиб қайта ташкил қилиш ҳақида таклифига розилик билдирди. Шунингдек, мазкур ҳужжат асосида марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгилаб берилди. Мазкур йўналишларнинг ҳар бири фуқаролик жамиятидаги олиб борилаётган ислоҳотларни ва янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йилда илк бор мамлакат аҳолиси ва ҳукуматнинг тўғридан тўғри мулоқоти йўлга қўйилди. Халқ билан самарали мулоқотни таъминлаш долзарб вазифалардан бири бўлди. Бу борада қарорда олиб борилаётган ишларни ҳамда халқ билан мулоқот ҳолати ва ривожланишини ўрганиш, давлат органлари фаолияти очиқлигини тизимли таҳлил қилиш зарурлиги белгилаб қўйилди. Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида илмий ва эксперт доиралар иштирокида амалий тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижаларини умумлаштириш асосида келажакда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг миллий моделини янада токомиллаштириш ва стратегик йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

 Шу билан бирга марказ томонидан фуқаролик жамияти ривожланишининг норматив ҳуқуқий тартибга солиниши ҳолатини ҳамда ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишни ўрганиш, давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади. Бундан таш қари, жамиятда сиёсий партиялар ролини ошириш, рақобатдош кўппартияли тизимнинг ривожланиш даражасини таҳлил қилиш ва сиёсий партиялар томонидан ўтказиладиган тадбирларнинг электорат манфаатига хизмат қилишини таъминловчи лойиҳаларни ишлаб чиқади.

Шунингдек, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг муаммоларини тизимли ўрганган ҳолда фуқаролик жамиятини ташвишга солаётган долзарб масалалар бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва жамоатчилик эшитувларини ўтказишни ташкил этади. Эътиборлиси, ривожланган демократик давлатлар тажрибаси асосида давлат ва жамият ўртасида очиқ мулоқотни ташкил этиб, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишнинг оптимал ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳам марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Марказга фуқаролик жамияти ривожланишини, унинг институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик даражасини, шунингдек, уларнинг мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ривожлантиришга, шу жумладан, 2030 йилгача бўлган даврда БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш доирасида қўшган ҳиссасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилган. Бу эса ислоҳотларнинг илмий ва таҳлилий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишида ва натижада мамлакатимизнинг келажакда ҳар томонлама ривожланишида муҳим пойдевор вазифасини ўтайди. Шу ўринда қайд этиш жоизки, мазкур вазифаларни бажаришда давлат органлари раҳбарлари марказга ҳар томонлама кўмаклашади, сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этади, ундан олинган материаллар ва тавсияларни кўриб чиқади. Марказ ўз вазифаларини бажариши учун шартнома асосида етакчи, шу жумладан, хорижий муассасалар экспертларини жалб этиш ҳуқуқига эгадир. Айнан қарорда илғор халқаро тажрибаларни ўрганиб, Ўзбекистон шароитида уни жорий этиш учун 2020-2022-йилларда Марказ ҳодимларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ихтисослашган етакчи хорижий тадқиқот ва таҳлилий институтларига иш ўрганиш учун юбориш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш зарурлиги алоҳида белгилаб қўйилди.

Бугунги ахборот асрида ҳар бир иш кўлами, унинг сифати ҳамда самарадорлиги ошиб бориши тарғибот-ташвиқот ишларига боғлиқ. Шу боисдан ҳужжатда фуқаролик жамияти ривожланишини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари оммавий ахборот воситаларида, марказий давлат телеканалларида, матбуот нашрларида доимий ёритилиши белгилаб қўйилди. Бундан кўзланган мақсад, жамиятдаги ислоҳотларда фуқароларнинг фаоллигини оширишдир.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари бу устувор вазифаларни амалга оширишда биз барча фуқароларимиз, энг аввало, ёши улуғ, катта ҳаётий тажрибага эга нуроний оқсоқолларимиз маслаҳатларига, таклифларига ва фаол кўмагига таянамиз.

Рустам НОРЛИЕВ,
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақилинститути вилоят ҳудудий бўлими раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan