Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Янги ҳисоблагичлар ўрнатилади

Янги ҳисоблагичлар ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5761-сонли қарорига асосон жойларда электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди. Хусусан, “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобидан Термиз шаҳрида 2019 йил 20 августдан бошлаб, аҳоли хонадонларига янги, замонавий ва стандарт талабларига тўлиқ жавоб берадиган электр ҳисоблагичлар бепул ўрнатилмоқда. Бу жараён 2020 йил якунига қадар давом этади ва вилоятдаги аҳоли истеъмолчиларининг 100 фоизини қамраб олиши режалаштирилган.

Айни пайтда электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишнинг муддатида бажарилишини таъминлаш мақсадида “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖда штаб тузилган ҳамда электр энергияси истеъмолчиларининг ҳаммасига электр ҳисоблагичларни ўрнатиб бериш қатъий назорат остида ташкил этилаяпти, — дейишди “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутахассислари.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan